Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

олимларини Шофеъийга зид келганлари омм, хос каби қатъийдир, ҳамда шарт ва сифат тушунчасининг эътибори йўқ, ровийларнинг кўплиги билан таржиҳ қилинмайди. Бу нарсалар кўп қиррали қоидалар бўлмай, тафсилий масалалардир. Шунинг учун Ҳанафий ва Шофеъийларнинг усули фиқҳлари ягона ҳисобланади. Ҳанафий усулнинг фуруотларга йўналиб, айрим тафсилотларда фарқланиши Ҳанафий усулини бошқа усул қилиб қўймайди. Сиз Шофеъий усулидаги китоб билан Ҳанафий усулидаги китоб орасида бирор бир фарқни топмайсиз, балки бу фиқҳларнинг барчаси битта усули фиқҳни ўрганишдир. Ҳанафийлардаги энг катта усул китоби ҳижратнинг 483 йилида вафот этган Ислом фахри Алий ибн Муҳаммад ал-Баздавий ёзган Баздавий усулидир.


Аммо Шофеъийга усулда қарши бўлганлар зоҳириялар ва шийъалардир. Улар Шофеъий усулига фақат усулнинг тафсилотларида эмас, балки айрим асосларида ҳам қарши чиқишган. Аммо зоҳириялар қиёснинг ҳаммасини рад этиб, фақат нусусларнинг зоҳирига таянадилар. Улар ҳатто очиқ қиёсни ҳам тан олишмайди, балки уни насс деб ҳисоблашади. Уларнинг нассга муносабатлари унинг зоҳирига бўлган эътибор, холос. Бу мазҳабнинг имоми ҳижратнинг 270 йилида вафот этган Абу Сулаймон Довуд ибн Халаф ал-Исфаҳонийдир. У Шофеъий мазҳабида бўлиб, фиқҳни Шофеъийнинг шогирдларидан ўрганган. Сўнг Шофеъий мазҳабини ташлаб, ўзи учун фақат нассга таянадиган хос мазҳабни танлаган ва бу мазҳаб зоҳирий мазҳаби деб номланган. Зоҳирий мазҳаб имомларидан яна бири имом ибн Ҳазмдир. Айрим инсонлар ибн Ҳазмни ташвиқ қилиб, у ҳақда яхши таассурот уйғотишди ва одамлар унинг китобига қизиқа бошладилар. Шу билан ибн Ҳазмнинг китоблари фиқҳий баҳс ва далил борасида бошқа усул ва фиқҳ китобларидан пастроқ туради. Аммо шийъалар эса Шофеъийнинг усулига қаттиқ қарши туришди. Чунки улар имомларининг сўзларини Китоб ва Суннат каби шаръий далил қилишди. Имомларининг сўзлари уларнинг назарида камида Китоб ва Суннатга яқин ҳужжат ҳисобланади. Улар имомларнинг сўзларини Суннатни хословчи нарса деб билишади. «Қонунчилик ҳикмати маълум ҳукмларни ёритиб, маълум ҳукмларни яширишни тақозо этади. Лекин Пайғамбар с.а.в. бу ҳикматни ўз васийларига қолдириб кетганлар. Ҳар бир васий беркитилган ҳукмларни, ўзига муносиб вақтда ҳикматга мувофиқ равишда хосланган оммни, қайдланган мутлақни, баён қилинган мужмални ёйиш учун бировга топширади. Гоҳо Набий с.а.в. оммни зикр этиб, унинг хословчисини бир мунча вақт ўтгандан кейин айтардилар, гоҳида эса хословчини айтмай, балки бу ишни ўз васийлари бажарардилар». Шийъалар ўз имомларини Суннатга тенг ҳисоблашарди. Улардаги ижтиҳод мазҳабга боғлиқ бўлиб, мужтаҳид мазҳаб раъйига қарши чиқиши жоиз эмас, яъни мужтаҳид имомнинг сўзига хилоф ижтиҳод қилиши дуруст эмас. Улар ҳадисларни фақат ўз имомлари йўлига мос келсагина олишарди. Улар қиёсни олишмайди. Имомлардан агар шариат қиёсланса, дин йўқолади, дейиши мутавотир даражасига етган, буни улар ўз китобларида баён этишган.

 

239-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260